Энди улар “Челси”га керакмас

“Челси” раҳбарияти қишки трансферлар вақтида янги бош мураббий Грэм Поттер ишончини қозона иолмаган икки юлдуз билан хайрлашишга тайёр.

Маълумотларга қараганда, “аристократлар”ни бошқараётган мураббийлар штаби Ҳаким Зиеш ва Денис Закариядан воз кечган.

The Athletic  нашрининг хабар беришича, Грэм Поттер марокашлик ва швейцариялик ярим ҳимоячиларнинг хизматига муҳтож эмас. Клуб мутасаддилари улар билан тезроқ хайрлашиш йўлини топиши керак.

“Аякс” қишда Ҳаким Зиешни сотиб олмоқчи ва лондонликларга бу футболчи учун 11 миллион евро таклиф қилди.

Закария аслида “Ювентус”га тегишли. Турин клубида унга жой тегмагани боис, италияликлар Денисни “Челси”га ижарага бериб юборди. Лекин Грэм Поттер аввалги бош мураббий Томас Тухель даврида келган ўйинчига бирор марта имкон бергани йўқ.

“Аристократлар” 25 ёшли ўйинчини ижара муддати тугамай туриб, яъни январь ойида Туринга қайтариб юбормоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!