Эндиликда "Динамо" стадиони халқаро футбол учрашувларини ҳам қабул қила олади

Дастлабки созлаш ишларидан сўнг 1 август куни Самарқанддаги "Динамо" стадиони прожекторлари ёритиш даражаси 1174 люксдан 1665 люксга етказилгани ҳақида хабар берилган эди. 

Лиганинг қатъий талаблари асосида таъмирталаб стадионларда майдон ва умумий инфратузилмани яхшилаш ишлари давом этмоқда. Динамо стадионида трибуна ости йўлакчалари, кийиниш хоналари, ОАВ учун медиа трибуна, жамоалар захира ўриндиқлари тартибга келтирилди. 

Стадионга янги лампаларни ўрнатиш икки босқичда олиб борилди ва куни кеча якуний созлаш ишлари тугалланди. 25 август куни Лига мутахассиси Самарқандда бўлиб, прожектор ёритгичларини қайта созлашдан кейинги хулосани тақдим этди. Эндиликда "Динамо" стадиони ёритиш даражаси 2172 люксни ташкил этмоқда. 

Эндиликда "Динамо" стадиони миллий ва халқаро даражадаги футбол учрашувларини қабул қила олади. Стадион ва клубдан эса мазкур инфратузилмани тегишли тартибда сақлаб туриш ишларини узлуксиз амалга ошириш сўралади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!