Эндрик "Реал"дан қаерга ўтиши ошкор бўлди
«Реал» ҳужумчиси Эндрик мавсум бошида деярли майдонга тушмаётгани сабаб норози. Бир неча кун олдин Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти ҳам шу масалага тўхталиб, ўйин амалиёти етишмаслиги ёш футболчи учун жиддий муаммога айланаётганини айтган эди.
Италия нашри Corriere dello Sport хабарига кўра, қишки трансфер ойнасидан «Милан» Эндрикни ўз сафига қўшиб олишга жиддий қизиқмоқда. «Россонери» ёздаёқ бразилиялик форвардни олишга уринган, аммо таклиф тезда рад этилган. Энди эса А Сериянинг етакчи клубларидан бири январь ойида яна бир бор ҳаракат қилиши кутилмоқда.
«Реал» Эндрикдан воз кечиш ниятида эмас, клуб уни сотиш режасини кўриб чиқаётгани йўқ. Шу билан бирга, мадридликлар ўтган йилдагидек ижара вариантини муҳокама қилишга тайёр экани айтилмоқда.
Манбага кўра, 20 ёшли Эндрик учун фақат «Милан» эмас, бошқа вариантлар ҳам мавжуд. Жумладан, унинг хизматларига «Рома» клуби ҳам қизиқиш билдирган.

Фикрлар