"Энергетик-БГУ" Бобир Абдиҳолиқов билан хайрлашди

Ортда қолган мавсумни Беларусь Олий лигасида ўтказган Бобир Абдиҳолиқов фаолиятини бошқа чемпионатда давом эттиради.

У ҳаракат қилган "Энергетик-БГУ" легионеримиз жамоани тарк этганини эълон қилди ва у билан хайрлашди. Шунингдек, минсликлар сафини Роман Папарига, Олег Плиев ҳамда Егор Стрелковский тарк этди.

Вакилимиз клуб либосида 47 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 29 гол ва 8 ассистни ёздириб қўйишга муваффақ бўлган. Бобир айни пайтда эркин агент ҳисобланади.

бобир хайр

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!