"Энергетик-БГУ" устози Яхшибоев ҳақида гапирди
Беларусь чемпионати 7-туридан ўрин олган "Смолевичи" - "Энергетик-БГУ" (0:2) учрашувидан сўнг минскликлар устози Владимир Белявский матбуот анжуманида иштирок этди.
- Руҳий жиҳатдан қийин ўйин бўлди. Барчага очко зарур. Йигитларга жадвалга қарамасликларини айтдим, аммо барча қарайди. Ўйин бўлса, очколар бўлади. Иккинчи бўлимда кўплаб қулай имкониятларга эга бўлдик. Иккинчи голни вақтлироқ киритганимизда, бу осонроқ бўлар эди.
- Жамоангиз қайси стадионда ўз уй учрашувларини ўтказади?
- Ҳозирча айта олмайман. Клуб директори жавоб беради. Борисовда "Городской" бор, бошқа стадионлар ҳам.
- Яхшибоевда кўплаб вазиятлар бўлди, бироқ омад юз ўгирди.
- У бошқа мамлакатдан келган. Ҳозир Рамазон ойи ва у рўза тутмоқда. Бундай вазиятда жуда ҳам қийин. Жасур икки тайм ўйнай олди, баракалла. Ўйлашимча, у ўз ўйинига қўшиб боради.
Фикрлар