Беларусь чемпионати 11-туридан ўрин олган "Энергетик-БГУ" - "Витебск" (3:3) учрашувидан сўнг минскликлар устози Владимир Белявский матбуот анжуманида иштирок этди.

"Яхшибоевсиз ҳам яхши ўйнадик. Албатта, Жасур ёрдам берган бўлар эди. Аммо, нима бўлганлигини ўзингиз кўриб турибсиз. Энди Юдчицсиз ҳаракат қилишимизга тўғри келади. Яна тушунарсиз қизил карточка. Бу ҳолат балки пуштига тортар, лекин қизил карточка эмас", - деди Белявский.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)