Энг катта маош олаётган ўнта футболчи кимлар?

Франциянинг машҳур Le Parisien нашри айни пайтда энг катта маош олаётган футболчилар рейтингини тузиб чиқди.

Саудия Арабистони клублари трансфер бозорига шиддат билан кириб келиши оқибатида маошлар миқдори ҳам мисли кўрилмаган даражада ошиб кетди.

Манбага кўра, бугунги кунда энг катта маошни “Ан-Наср” шарафини ҳимоя қилаётган Криштиану Роналду ва “Реал”дан “Ал-Иттиҳод”га кўчиб ўтган Карим Бензема олмоқда. Уларнинг йиллик маоши 200 миллион доллар атрофида экани қайд этилди.

Ундан кейинги ўринларни “Ал-Ҳилол” билан шартнома имзолаган Неймар ва “Ал-Иттиҳод”га қўшилган Н’Голо Канте эгаллаган. Бу икки ўйинчига клублар 100 миллион доллар атрофида хизмат ҳақи бермоқда.

Европада қолган ўйинчилар орасида энг катта маош Килиан Мбаппеда. ПСЖ унга йилига 75 миллион доллар тўлаяпти.

Энг кўп маош олаётган футболчилар рейтингига Лионель Месси (“Интер Майами”, 45 миллион доллар), Садио Мане (“Ан-Наср”, 40 миллион доллар), Жордан Хендерсон (“Ал-Иттифоқ”, 40 миллион доллар), Рияд Маҳрез (“Ал-Аҳли”, 35 миллион доллар), Калиду Кулибали (“Ал-Ҳилол, 30 миллион доллар) киритилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!