Энг кўп даромад қилган спортчилар рўйхатида Роналду икки, Месси учинчи ўринни эгаллади

Швецариялик теннисчи Рожер Федерер 2019 йил майдан 2020 йил майигача энг кўп даромад топган спортчига айланди. Forbes маълумотига кўра, "Катта дубулға" туркумидаги мусобақаларнинг 20 карра чемпиони ўтган давр мобайнида 106,3 миллион евро ишлаб топди.

Кучли учликдан португалиялик футболчи Криштиану Роналду (105 миллион доллар) ва аргентиналик форвард Лионель Месси (104 миллион доллар) жой олди.

Рўйхатнинг ўнталигидан футболчилар орасидан бразилиялик ҳужумчи Неймар (95,5 миллион доллар) ўрин эгаллай олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!