Энг кучли боксчиларимиз Хитойга боради

 

Шу йилнинг 4-16 апрель кунлари Хитойнинг Хэбэй вилоятида мазкур мамлакат ва Ўзбекистон боксчилари иштирокида махсус ўқув-машғулот йиғини ташкил этилади.

Хитойликлар бу йиғинга мамлакатимизнинг энг кучли боксчи қизларини таклиф этган. Ўзбекистон бокс федерациясидан SPORTS.uz ахборот порталига хабар беришларича, йиғинда жами 10 нафар боксчи – Фотима Турсунбоева, Турсуной Раҳимова, Азиза Ёқубова, Райҳона Қодирова, Гулноза Раҳматова, Ёдгорой Мирзаева, Мафтуна Мелиева, Нафиса Асқарова, Эъзоза Мелиева, Гавҳар Мирзаева иштирок этади.

Бу боксчиларимиз мамлакатимиз терма жамоаси сафида жаҳон ва қитъа миқёсидаги мусобақаларда иштирок этишга тайёргарлик кўрмоқда.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!