
Энг муаммоли нуқтага баҳайбат ўйинчи келади
“Челси” ёзги трансферлар вақтида ҳам таркибини тартибга солишни давом эттиради. Марказий ҳимоя бу жамоада ҳам энг муаммоли нуқта ҳисобланади.
Таниқли инсайдер Жанлука Ди Марционинг маълум қилишича, “аристократлар” бу камчиликка ечимни А Сериядан топди.
Лондонликлар “Болонья”нинг бақувват ҳимоячиси Сэм Бёкемани нишонга олди. Яқинда “Челси” скаутлари Италияга бориб, 26 ёшли ўйинчининг ҳаракатларини бевосита учрашув давомида кузатган ва тегишли хулосаларни олган.
Нидерландиялик ҳимоячини олиш учун “Челси” Европанинг бошқа клублари билан рақобатлашишига тўғри келади. 22 миллион еврога баҳоланаётган ҳимоячига “Интер”, “Ювентус”, “Атлетико” ва “Реал” ҳам даъвогарлик қилмоқда.
Сэм Бёкема ҳимоя марказини бошқариш билан бирга керакли вазиятларда ҳужум ташкил қилишни ҳам яхши уддалайди.
Фикрлар