Энг омадсиз ўйинчини бахти очиладиган бўляпти

“Челси” ёзги трансферлар мавсумида бир неча ўйинчиларидан қутилиши керак. Кетадиганлар орасида албаниялик ҳужумчи Армандо Бройянинг номи ҳам кўрсатилган.

Армандо якунланган мавсумни “Челси”да бошлаб, “Фулхэм”да тугатди. 22 ёшли ҳужумчи “Челси”нинг ўша пайтдаги бош мураббийи Маурисио Почеттино билан ҳеч келиша олмади.

“Челси” мухлислари Бройяни жамоанинг энг омадсиз ўйинчиси, деб билади. Бу ҳужумчи 2018 йили “Челси”га олиб келинганидан бери, турли йилларда жами 38 та учрашув қатнашиб, ўз маҳоратини кўрсата олмаган. Бройя бу ўйинларда атиги учта гол урган холос.

Шунга қарамай, иқтидорли ўйинчининг харидори кўп. Айни пайтда уни олти жамоа – “Эвертон”, “Милан”, “Вулверхэмптон”, “Монако”, “Кристал Пэлас” ва “Болонья” ўз сафида кўрмоқчи.

Армандо Бройя Европа чемпионатида қатнашиш учун Албания терма жамоасига жалб этилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!