Энг зўр ўнта дарвозабон аниқланди

Англиянинг FourFourTwo портали XXI асрнинг энг кучли ўнта дарвозабонини аниқлади. Портал экспертлари бу рейтингга ҳозирги кунда энг машҳур бўлган “Реал” посбони Тибо Куртуа, “Барселона” дарвозабони МаркАдре тер Штеген каби голкиперларни киритгани йўқ.

Рейтинг билан танишинг:

10-ўрин Уго Льорис:

2018 йили Франция терма жамоаси сафида жаҳон чемпиони бўлди.

9-ўрин Жулио Сезар:

Бразилиялик дарвозабон “Интер” жамоаси билан треблга эришган.

8-ўрин Давид Де Хеа:

“Манчестер Юнайтед”да ўйнаган даврларида Англия Премьер-лигасининг энг зўр посбонларидан бўлган.

7-ўрин Виктор Вальдес:

“Барселона” шарафини муносиб ҳимоя қилган футболчи каталонияликлар билан кўп ютуқларга эга чиққан эди.

6-ўрин Оливер Кан:

Немис футболи афсоналаридан. “Бавария” сафида ўзи иштирок этган барча турнирлар ғолиби.

5- ўрин Мануэль Нойер:

“Бавария” ва Германия терма жамоаси сафида барча турнирларда ғолиб чиққан.

4-ўрин Петр Чех:

“Челси” таркибида Англяи Премьер-лигасининг қатор рекордларини ўрнатган.

3-ўрин Эдвин ван дер Сар:

Ўтган асрнинг сўнгги йилларидан порлай бошлаган нидерландиялик дарвозабон янги асрда “Манчестер Юнайтед” сафида қатор рекордларни урди.

2-ўрин Икер Касильяс:

“Реал” афсоналаридан, мадридликлар билан уч марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди. Икки марта Европа ва бир марта жаҳон чемпиони бўлди.

1-ўрин Жанлуижи Буффон:

Италия футболи афсонасига айланган дарвозабон 45 ёшгача дарвозасини ҳеч кимга бермади. Жаҳон чемпиони бўлди, лекин Европа Чемпионлар лигаси бош соврини унга армон бўлиб қолди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Алим Ахмедов
28/09/2023 09:57
Куватов кани?