Энг зўр тўпурар вафот этди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Лион” тарихидаги энг яхши тўпурар Флери Ди Налло 83 ёшида вафот этди, деб хабар берди Франция клуби матбуот хизмати.

Франция кубогининг уч карра соҳиби фаолияти давомида “Лион” сафида 222 та гол урган. Бу кўрсаткич бўйича Флери Ди Налло яққол рекордчи ҳисобланади. Тўпурарлар рейтингида иккинчи ўринда қайд этилган Александр Ляказетт ҳисобида 201 та гол бор.

Флери Ди Налло Франция чемпионатлари тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида 187 та гол билан саккизинчи ўринни эгаллаган.

Франция миллий терма жамоаси сафида Ди Налло 10 та ўйин ўтказиб, рақиблар дарвозасини саккиз маротаба ишғол қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!