Енгил атлетика. Анвар Анваров Венгриядаги халқаро турнирда шоҳсупага кўтарилди

Венгриянинг Будапешт шаҳрида енгил атлетика бўйича “Gyulai István Memorial” халқаро мусобақаси бўлиб ўтди. Бутунжаҳон енгил атлетика федерациясининг олтин даражасига кирувчи мазкур турнирда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Анвар Анваров ҳам иштирок этиб, бронза медалига сазовор бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Манбага кўра, узунликка сакраш дастурида қатнашган юртдошимиз кучли рақобат остида кечган баҳсларда 8.02 метр натижа кўрсатди. Олтин медаль Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони грециялик Милтиадис Тентоглуга насиб этган бўлса, италиялик Маттиа Фурлани кумуш медалга эгалик қилди.

Олтин: Милтиадис Тентоглу (Греция) – 8.23 метр
Кумуш: Маттиа Фурлани (Италия) – 8.08
Бронза: Анвар Анваров (Ўзбекистон) – 8.02

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!