Енгил атлетика бўйича кичик ўсмирлар ҳамда ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда

Қашқадарё вилояти Қарши Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида енгил атлетика бўйича кичик ўсмирлар (У-14) ҳамда ўсмирлар (У-16) ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати (ёпиқ иншоот) қизғин ва муросасиз баҳслар остида давом этмоқда.

Мусобақада республикамизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган 600 нафарга яқин иқтидорли ёш спортчилар ғолиблик учун кураш олиб бормоқда.

Чемпионат дастуридан қуйидаги йўналишлар ўрин олган:

60, 300, 600, 1000 метрга югуриш, 60 метрга ғовлар оша югуриш, 4х200 метр эстафетали югуриш, 3000 метр спортча юриш, уч кураш, бешкураш, баландликка сакраш, узунликка сакраш, ядро улоқтириш

Беллашувлар ўғил ва қиз болалар ўртасида алоҳида ёш тоифаларида ўтказилмоқда.

Мазкур нуфузли мусобақа ёш атлетларнинг маҳоратини ошириш, уларни йирик мусобақаларга тайёрлаш ҳамда миллий терма жамоалар учун истиқболли спортчиларни саралаб олишда муҳим аҳамият касб этади.

Ўзбекистон чемпионатида дастлабки ғолиб ва совриндорлар ҳам муносиб тақдирланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!