Енгил атлетика: Нигина Шарипова финалга йўл олди

Осиё ўйинларининг бугунги кунги дастуридан ўрин олган енгил атлетиканинг 200 метрга югуриш баҳсларида финал босқичи иштирокчилари номи маълум бўлди.

Ушбу баҳсларда иштирок этган ҳамюртимиз Нигина Шарипова ҳам ўз гуруҳида маррани 23,45 сонияда кесиб ўтган ҳолда учинчи ўринни банд этди ва финал босқичига йўл олди. 

Қайд этиш лозим, олдинроқ, Екатерина Воронина кўпкураш баҳсларининг ядро улоқтириш баҳсларида учинчи ўринни банд этганди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)