Енгил атлетика оламида янги юлдуз порламоқда
Ads

Франциянинг Монтре шаҳрида енгил атлетика бўйича навбатдаги халқаро мусобақа бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада бир қатор эътиборли натижалар қайд этилгани кўпчиликнинг диққат-марказида бўлиб турибди. 

Хусусан, лангачўпга таяниб сакраш бўйича ўтказилган баҳсда 18 ёшли швециялик Арман Дюплантис ғалаба қозонди. Дюплантис ғалаба йўлида 5,91 метр натижа қайд этди. Арман ҳатто афсонавий Рено Лавильенини катта фарқ билан ортда қолдирди. Шу ва бошқа қизиқарли натижалар билан танишинг: 

Монтре, Франция

110 м тўсиқлар оша

1. Сергей Шубенков (Россия) – 12,99 (мавсумнинг энг яхши натижаси)
2. Габриэль Константино (Бразилия) – 13,23
3. Паскаль Мартино-Лагард (Франция) – 13,28

Лангарчўпга таяниб сакраш

1. Арман Дюплантис (Швеция) – 5,91
2. Рено Лавильени (Франция) – 5,88
3. Стэнли Жозеф (Франция) – 5,71