Енгил атлетика. Осиё чемпионатининг сўнгги кунида учта медалга эга чиқдик
Хитойнинг Ордос шаҳрида енгил атлетика бўйича У23 ёш тоифасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолаир 2 та олтин ва 1 та бронза медалларига сазовор бўлишди.
Олтин медал:
— Амир Нагаев (баландликка сакраш)
— Шарифа Давронова (уч ҳатлаб сакраш)
Бронза медал:
— Ўғилой Норбоева (етти кураш)
Якунда спортчиларимиз мазкур мусобақада 5 та олтин, 4 та кумуш ва 1 та бронза медалларини жамғариб, умумжамоа ҳисобида Хитой ва Япониядан кейин учинчи ўринни эгаллашди.
Барча ғолиб ва совриндорлар:
Олтин медал:
— Жонбиби Ҳукмова (400 метр)
— Жонбиби Ҳукмова (800 метр)
— Валерия Горбатова (баландликка сакраш)
— Амир Нагаев (баландликка сакраш)
— Шарифа Давронова (уч ҳатлаб сакраш)
Кумуш медал:
— Нурхон Очилова (400 метр, тўсиқлар оша)
— Барнохон Сайфуллаева (баландликка сакраш)
— Айюбхон Фаёзов (босқон улоқтириш)
— Иброҳим Маҳкамов (уч ҳатлаб сакраш)
Бронза медал:
— Ўғилой Норбоева (етти кураш)
Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.

Фикрлар