Енгил атлетика. Вакилларимиз Туркистон марафони шохсупага кўтарилди
Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида “Туркистан Маратҳон 2022” мусобақаси ўтказилди. Унда мезбонлардан ташқари Австралия, Украина, Қирғизистон, Франсия, Россия, Чехия, Буюк Британия, Испания, Тожикистон, Венгрия давлатларидан ташриф буюрган атлетлар орасида ҳамюртларимиз ҳам иштирок этиб, совринли ўринларни эгалладилар. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.
Кўпчиликнинг диққат-марказида бўлган эркаклар ўртасидаги марафон йўналишида юртдошимиз Бахтиёр Ўткиров олтин медални қўлга киритди. Аёллар ўртасидаги беллашувларда эса терма жамоамиз вакиласи Тамила Қўчқорова кумуш медал билан тақдирланди. Шунингдек, 21.1 км масофада кечган ярим марафон дастурида Шоҳруҳ Давлатов шоҳсупанинг иккинчи поғонасига кўтарилди. Батафсил:
Эркаклар:
42 км, 195 м:
Бахтиёр Ўткиров – 2:25:34.09
21.1 км:
Шоҳруҳ Давлатов – 1:05:24
Аёллар:
42 км, 195 м:
Тамила Қўчқорова – 3:18:36.88
Фикрлар