Енгил атлетикачилар Токио Олимпиадасининг йўлланмалари учун "жанг"га киришди

Халқаро енгил атлетика федерациясининг тақвимига биноан жорий йилнинг май ойидан бошлаб келаси йили Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига йўлланма қўлга киритиш мумкин бўлган давр бошланди. Маълумки, енгил атлетикачилар белгиланган нормативларни бажариш орқали Олимпиада йўлланмаларига эга бўлишлари мумкин.

Таъкидлаш жоиз, Токио олимпиадаси учун ишлаб чиқилган нормативлар анчагина мураккаблаштирилган. Таққослаш учун: Рио Олимпиадасида аёллар ўртасида баландликка сакраш секторида шоҳсупага кўтарилган 3 иштирокчи ҳам бир хил 1.97 м натижа қайд этган ва ғолиб уринишлар сонига қараб аниқланган. Токио Олимпиадасида эса фақатгина лицензияни қўлга киритиш учун норматив 1.96 метрни ташкил этмоқда. Батафсил:

1552307262_tokyo-qual-time.jpg.pagespeed.ce.VyBDg6WnXE

YZPV5ExFIxo

Кеча старт олган “Бриллиант лига” мусобақаси орқали қатор атлетлар мазкур нормативларни бажаришга муваффақ бўлишди. Умид қиламизки, енгил атлетикачиларимиз ҳам мазкур нормативларни бажариб, Токио Олимпиадасида делегациямиз салмоғига ўз хиссасини қўшишади. Маълумот учун, мазкур лицензион давр 2020 йилнинг 29 июнь куни ниҳоясига етади. Ушбу вақт оралиғида ҳар қандай халқаро мусобақаларда нормативни бажара олган атлетлар Токио Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритишади, дея хабар бермоқда МОҚ. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!