Енгил атлетикачиларимиз Осиё чемпионатида кучли бешликка киришди

CHERY AUTO

Қатар пойтахтида енгил атлетика бўйича Осиё чемпионати баҳслари ўз якунига етди. Мусобақанинг сўнгги куни ҳам терма жамоамиз учун муваффақиятли ўтгани эътиборли.

Tecno

Охирги кун дастурида эркаклар ўртасида босқон улоқтириш секторида иштирок этган юртдошимиз Суҳрод Хўжаев Осиё чемпионатининг бронза медалига сазовор бўлди. Хўжаев мусобақада 72.85 метр натижа қайд этди, дея хабар бермоқда МОҚ. Батафсил:


Осиё чемпионати. Қатар.
Босқон улоқтириш, эркаклар.
1. Дилшод Назаров (Тожикистон) - 76,14 м
2. Ашраф Элсайфий (Қатар) - 73,27 м
3. Суҳроб Хўжаев (Ўзбекистон) – 72,85 м

Мазкур Осиё чемпионатида терма жамоамиз вакиллари жами 5 та медаль қўлга киритишди. Уларнинг 3 таси олтин, 2 таси бронза медалидир. Ушбу натижа билан енгил атлетикачиларимиз мусобақани умумий ҳисобда бешинчи ўринда якунлашди.

Comments

You must be logged in to commet!