Енгилмас боксчимиз Улуғбек Ҳақбердиев 30 декабрь куни рингга чиқади

  • 12 декабрь, 2017, 12:12
  • 0
  • Бокс
BEPUL PROPAN

Профессионал рингда мағлубият нималигини билмай келаётган ўзбекистонлик боксчи Улуғбек Ҳақбердиев 30 декабрь куни ўзининг навбатдаги жангини ўтказади.

Москвадаги ўтказилиши режалаштирилган ушбу тўқнашувда 37 ёшли угандалик Мэд Себяла рақиблик қилади. Бу боксчи 2007 йили профессионал фаолиятини бошлаб, шу вақтгача 28 жанг ўтказиб, 17 ғалаба, 10 мағлубият ҳамда 1 дуранг қайд этган.

25 ёшли боксчимиз жорий йилнинг март ойида профессионал рингдаги фаолиятини бошлаган бўлиб, 4 та жанг ўтказди ва уларнинг барчасини ғалаба билан якунлаган. Шулардан иккитасида рақибларини нокаутга учратган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!