Энрике "Барселона"га қарши ўйин олдидан жароҳатлар ҳақида гапирди

  • 28 Sep 13:11
  • Bilolbek Imomov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

1 октябрь куни Чемпионлар лигасининг 2-турида "Барселона" ўз майдонида ПСЖни қабул қилади. Бўлажак тўқнашув олдидан ҳар икки жамоа таркибидаги йўқотишлар диққат марказида турибди.

Tecno

"Ҳар доим ижобий бўлиш керак, салбий фикрда бўлиш осон. Афсуски, ПСЖ ва "Барса"нинг 5–6 муҳим футболчиси баҳсда майдонга туша олмайди. Бу – мен учун ҳам, Флик учун ҳам, икки жамоа мухлислари учун ҳам афсусланарли ҳолат", – деди Энрике.

Шунингдек, испаниялик мутахассис Хвича ва Витинья жароҳати ҳақида гапирди

"Ҳеч нарса айта олмайман. Эртанги текширув натижаларини кутамиз. Бу футболда табиий ҳол. Асосийси – хотиржамликни сақлаш. Жамоада етарлича куч бор, мухлислар ёрдам берса, бундан чиқиб кетамиз", – дея қўшимча қилди ПСЖ мураббийи.

Айни пайтда парижликлар сафида Усмон Дембеле ва Дезире Дуэ, "Барселона"да эса Рафинья, Жоан Гарсия, Гави ва Фермин Лопес жароҳат сабаб майдонга туша олмаслиги аниқ бўлган.

Comments

You must be logged in to commet!