Энрике: "Улар жамоа учун жонини бераётганидан хурсандман"

  • 04.01.2026 10:55
  • Улуғбек Хошимов
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике жамоа дарвозабонлари ҳақида гапирди.

Tecno

"Шевалье билан алоҳида гаплашиб ўтирганим йўқ. Қолганлар билан қандай муносабатда бўлсам у билан ҳам шундайман. Бизда юқори даражадаги 3 та дарвозабон бор. Уларнинг яхши спорт формасида эканлиги мени хурсанд қилмоқда. Люка ҳам Сафанов ҳам Ренато Марин ҳам жамоа учун борини бераётганига ва қийин вазиятда бизга ёрдам бераётганидан мамнунман. Улар ажойиб характер намойиш қиляпти", деди испаниялик мутахассис.

Маълумот учун, ПСЖ Лига 1да 16та учрашувдан сўнг, 36 очко жамғариб, турнир жадвалининг 2-поғонасини банд этиб турибди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!