Энтони Гордон: Месси мен ўйлагандан анча зўр эканини энди тушундим

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англия терма жамоаси вингери Энтони Гордон жаҳон чемпионати ярим финалида Аргентинага қарши ўйинда 1:2 ҳисобида мағлубиятдан кейин ўз фикрларини билдирди.

- Мен кўп йиллар давомида Лионель Месси қандай қилиб “Барселона” ўйинларида натижага таъсир кўрсатишини томоша қилганман. Бугун эса у ҳақида ўйлаганимдан ҳам кучлироқ футболчи эканини яна бир бор англадим.

Албатта, мағлубиятдан жуда хафаман. Лекин биламанки, камида шу жаҳон чемпионати соврини “Барселона”ни жуда ҳам севадиган кимгадир насиб этади, — деди Гордон учрашувдан сўнг.

Эслатиб ўтамиз, финалда Аргентина Испанияга қарши майдонга тушади. Испания терма жамоаси сафида “Барселона” клуби шарафини ҳимоя қиладиган бир қатор футболчилар, жумладан Ламин Ямаль ҳам иштирок этмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!