Энтони Жошуа автоҳалкатда вафот этган мураббийлари ҳақида нима деди?

  • 09.01.2026 16:09
  • Javohir Malikov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, таниқли боксчи Энтони Жошуа ва унинг жамоаси Нигериядаги саёҳатда автоҳалокатган учраган ва натижада чарм қўлқоп устасининг икки мураббийи вафот этганди. 

Tecno

Куни кеча Жошуа марҳумларнинг оиласидан хабар олди ва мухлисларга мурожаат қилди. 

"Биродарларимнинг руҳига нисбатан кўрсатаётган ҳурматингиз учун катта раҳмат. Мен ҳатто уларнинг қай даражада ноёб инсон эканини англаб етмаган эканман. Улар билан ёнма-ён юриб, ҳазиллашиб яшайверибман, Худо менга берган инъомни сезмай қолибман.

Албатта, бу мен учун жуда оғир. Аммо яхши биламан — уларнинг ота-оналари учун янада оғирроқ синов. Худо биродарларимни ўз раҳматига олсин", - деди Энтони.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!