Энтони Жошуа: "Мен чемпион Фьюри қилолмаган ишни бажардим"
Оғир вазнда икки карра жаҳон чемпиони, британиялик Энтони Жошуа камерунлик ММА юлдузи Фрэнсис Нганну билан март ойида бўлиб ўтган жанг ҳақида гапирди.
“Френсис жуда йирик эди. Агар кучга таянганимда, баҳс қийинроқ кечган бўларди. Лекин мен рингда ўз менталитетим устида ишладим ва рақибимни тезда накоут қилдим. Мен Нагннуни элита жангчиси демайман, лекин унинг чемпион Тайсон Фьюрига қарши ўйинини кўриб, ҳайратда қолгандим, рости. У Фьюрига катта қийинчилик туғдирди. Бироқ мен Тайсон қилолмаган ишни бажардим, яъни Фрэнсисни икки раундда тўхтатишга муваффақ бўлдим”, — деди Жошуа DAZN нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Жошуа(28-3, 25 КО) Нганну(0-2)ни иккинчи раунддаёқ нокаутга учратган эди.
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!
Фикрлар