Энтони Жошуа: "Тайсон Фьюри, шартнома имзолаш учун 24 соат вақтинг бор!"
Собиқ жаҳон чемпиони Энтони Жошуа ватандоши Тайсон Фьюрига ултиматум қўйиб, у билан жанг қилиш учун шартнома имзолашга атиги 24 соати борлигини айтди.
"Мен бу аҳмоққа саккиз ҳафта бераман. Шартномани имзолаш учун эса 24 соат вақт! Кўрамиз, у нимага қодир экан. Ҳой сен очкўз кичкина ярамас, ЭЖ шу ерда!", - деб Энтонининг сўзларини келтирди "BoxingScene".
Эслатиб ўтамиз, Жошуанинг профессионал рекордида 29 та ғалаба ва 4 та мағлубият мавжуд.



Фикрлар