Энтони Жошуа: "Теренс Кроуфорднинг жисмоний ҳолати жуда зўр, бироқ..."

  • 24.12.2025 17:48
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Оғир вазн тоифасида IBF, WBA, WBO, IBO йўналишлари бўйича собиқ жаҳон чемпиони Энтони Жошуа мутлақ жаҳон чемпиони Теренс Кроуфорднинг спортдаги фаолиятини якунлаш қарорига изоҳ берди.

Tecno

"Кроуфорд ҳали ҳам боксга жуда кўп нарса бера олади. Аммо гап фақат жисмоний ҳолатда эмас. У руҳан чарчаган. Бу ҳақда Теренснинг ўзи таъкидлаб ўтди. Америкаликнинг жангларини яна хоҳласак ҳам, бошқаларга ўз қоидалари бўйича яшашига имкон беришимиз керак", - дея британияликнинг сўзларини келтирди "Ready to Fight" портали.

Эслатиб ўтамиз, Кроуфорд охирги бор мексикалик Сауль Алваресга қарши рингга кўтарилиб, якунда очколар эвазига ғалаба қозонганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!