Энтони Жошуанинг ҳайдовчиси Нигериядаги автоҳалокат учун айбланмоқда

  • 03.01.2026 13:06
  • Javohir Malikov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, 29 декабрь куни собиқ жаҳон чемпиони Энтони Жошуа ва унинг дўстлари ЙТҲга учради. Спортчи ўтирган "Lexus" автомобили йўлда турган юк машинасига бориб урилган ва натижада боксчининг икки мураббийи воқеа жойида вафот этган. Жошуа ва ҳайдовчи эса омон қолишни уддалаган.

Tecno

Энди Энтонининг ҳайдовчиси, 46 ёшли Адени Моболажи Кайоде Сагама тинчлик суди томонидан асосий сабабчи сифатида айбланмоқда. Бу ҳақда ВВС нашри хабар берди.

Полициядаги манбаларнинг BBC га маълум қилишича, айбловлар орасида машинани эҳтиётсиз ҳайдаш оқибатида ўлим содир этиш ҳам бор.

 

 

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!