Энцо Мареска: "Бу фақат биринчи ўйин, ҳали олдинда мавсум бор"

CHERY AUTO

АПЛнинг 1-турида "Челси" "Кристал Пэлас"га қарши баҳсда очко йўқотди (0:0). Учрашувдан кейин "аристократлар" бош мураббийи Энцо Мареска ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Tecno

"Қийин ўйин бўлди ва биз ҳам шундай бўлишини кутгандик. Биринчи таймдаги пенальтидан ташқари, рақиб бизга жиддий вазият ярата олмади, лекин улар жуда кучли жамоа.

Биз қарши ҳужумларда ва ҳимояда яхшироқ ҳаракат қилишимиз мумкин эди. Аммо бу мавсумнинг биринчи ўйини. Рақиб ёзги йиғинда 8 та ўйин ўтказди, биз эса бор-йўғи 2 та. Шу боис, имкониятимиз даражасида ҳаракат қилдик. Муҳими, дарвозамиз дахлсизлигини сақлай олдик.

Гол урилган вазиятни ўйин пайтида кўрмадим. Кейин видеотакрорни кўрганимда фол ҳақиқатдан ҳам борлигини англадим", — деди Мареска.

Chelsea manager Enzo Maresca and Crystal Palace manager Oliver Glasner on the touchline during the Premier League match at Stamford Bridge, London....

Марескадан янги марказий ҳимоячи олиш эҳтимоли ҳақида ҳам сўрашди:

"Сизларга марказий ҳимоячилар ҳақида гапириш ёқади шекилли. Бу ҳақда аллақачон фикримни айтганман. Раҳмат!", — дея қисқа жавоб қайтарди “Челси” мураббийи.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!