Эрик Кантонанинг «ҳунарлари». Кунг-фу «устаси», рассом, продюсер ва охир оқибат футболчи

Барча футбол мухлислари Кантона қандай футбол ўйнаганини (муштлашганини) яхши эслашади. Унинг кинодаги роллари ҳақида кўпчилик мухлисларнинг хам хабари бўлса керак. Бироқ, ҳар ким ҳам унинг санъатга бўлган муҳаббатини билмаса керак.

Кантона ёшлигидан рассомлик санъати ва мусиқага кўнгил қўйган эди

60-70 йилларда Эрик футбол майдони ва отасининг рассомчилик устахонаси ўртасида ўсган эди. У 8 ёшга етганида, отаси унга расм чизишни ўргата бошлади. Болакай мактаб ва футбол машғулотидан устахонага тўғри югуриб келар ва кечгача шу ерга қолиб кетарди: расм чизишга ҳаракат қилар ва отасининг Винсент ван Гог, Пьер Амброджиани ва Никола де Сталь ҳақидаги ҳикояларини тингларди.

Кантонанинг ота-онаси оддий ишчилар эди – отаси медбрат бўлиб тер тўкарди, онаси эса аёллар кўйлагини тикарди, бироқ улар санъат билан танишиш бола учун фойдали деб билишарди. Шу сабабдан, дам олиш кунларида улар оиласи билан санъат галереясига ташриф буюришар эди, бироқ Эрикнинг акалари – Жан-Мари ва Жоэлга бу унча қизиқ эмасди.

rue2c7b473497

Аммо Эрик санъатга шўнғиб кетди. Марсел тасвирий санъати намоёндалари унинг энг севимли рассомларига айланди: Шарль Камуан, Огюст Шабо, Пьер Амброджиани. Кантона уларнинг расмларида Марселни кўрар эди. Шунда унинг тасврий санъатда ўз диди шаклланди: “Мени ўйлантира оладиган санъат асарларини ёқтираман. Мен нима қилишим ҳақида айтишим шарт эмас. Мен ҳамма нарса ҳақида ўз фикрим бўлишини истайман. Агар менга «Қара, бу пианино қора» десангиз, мен учун суҳбат шу ерда якун топади».

Ёшлигидаги уни дахшатга солган энг катта воқеалардан бири сифатида Кантона ўзининг севимли рассоми Амборджианининг ўлимини эслайди. Эрик тез-тез унинг расмларига ўхшатиб ижод қилишга ҳаракат қиларди ва қачондир Пьер билан танишиш истагида эди. Ўзининг 15 ёшга тўлган куни отасидан Амброджианининг Village du pays de Sault асарининг қайта ишланганини сўради, чунки бу асар унга ёшлиги кечган жойларни ёдга солар эди. Кантона мазкур расмни ўзи билан ҳар қандай клубда олиб юрарди. Рассомнинг ўлими у учун ҳақиқий фожеага айланди: «Менинг илҳомимнинг бир қисми йўқолди. Амборджиани ўзи билан Марсел кўчалари бўйлаб саёҳатларимни ва санъат галереяларига ташрифларимни ҳам олиб кетди. Ёшлик дафтаримнинг оёғи осмонда бўлиб қолди».

Ўзининг бошқача тарбияси билан Эрик ёшлигидан ажралиб турарди. У ёлғиз қолишни жуда хуш кўрарди ва ҳар қандай онда жамоа бўлиб кечки овқат вақтида кинога бориш, мусиқа эшитиш (у пайтлар Моцарт ва «The Doors»ни маъқул кўрарди) ёки ёлғиз қолиш учун туриб кетиши ҳам мумкин эди. «Осер» ёшлар жамоаси мураббийи Жан Галтиер уни шундай ёдга олади: «У ёлғиз қолиши керак. У ҳеч қачон сабабини айтмасди, биз ҳам сўрамас эдик».

Кантонанинг ранг-тасвирга бўлган муҳаббати унинг карьерасини парчалаши ҳам мумкин эди. 1988 йилда Эрик «Осер»дан кетишга қарор қилди. Унинг олдида икки танлов кутарди: ёшлигидан мухлислик қилган «Марсел» ёки «Матре» (эндигина бойвачча бизнесмен сотиб олган, иккинчи дивизиянинг ўртамиёна клуби). Кантона ёшлигидаги орзуси томон талпинди, бироқ ҳурмат юзасидан «Матре»нинг президенти Жан-Люк Лягардер билан кечки овқат устида кўришишга рози бўлди. Лягардернинг уйига ташриф буюриб, унинг меҳмонхонасига киргач, Эрик хайратдан тош қотди: деворда Жоан Миро – Кантоннинг энг севимли рассомининг санъат асарлари илиниб турар эди.

Улар Лягардер билан узоқ суҳбат қуришди, хайрлашув чоғида эса президент футболчига Пикассо ва Миро ҳақида икки китоб ҳадя қилди. Кечки овқатдан сўнг, Кантона тунни ўй-ҳаёллар билан ўтказди ва «Матре»га рад жавобини берди.

Кантона футболда ўзини ёлғиз ҳис этарди, уни фақатгина санъат қутқарди: у расм чизарди, Микки Рурк билан кечки овқат қиларди ва спектаклларга продюссерлик қилиш билан шуғулланарди.

rue79fb6e4d6d

Севимли жамоаси «Марсел» учун ўйнаш Эрикни ўзи хоҳлаганчалик бахтли инсонга айлантира олмади. Ёшлиги беғубор, самимий оилавий даврасида ўтганлигига қарамай, Эрикнинг феъл-атворида қаттиққўллик пайдо бўлди. Кантонанинг ичида иккита инсон яшарди: биринчиси ҳар нарсани ўз ҳолича ҳис этувчи ва таъсирчан рассом; иккинчиси эса ҳар қандай ҳаракат учун мушт тушуриб қоладиган қаллоб. Биринчиси ўзига нисбатан агрессия ёки ноҳақликни ҳис қилиши биланоқ, иккинчисига айланади.

Футболдаги ҳар қандай нарса уни жиғибийрон қиларди. Илк муаммолар «Осер»даёқ келиб чиққан эди. 1986 йилда 20 ёшли футболчи меҳмонхонада ўтирар эди, бирданига сочини қирдириб юбормоқчи бўлди. У «боши ёмғирнинг тозалигини ва шамолнинг кучини хис этишини» истарди. Матбуот унинг янги «соч турмаги»ни маъқулламади: бир нечта газеталар уни ақлдан озган деб ёзишганди. Бу Эрикни «яралади»: «Бу ҳатти-ҳаракатлар футболда муҳимроқ ҳеч нарса йўқлигини яна бир маротаба исботлайди. Одамлар футболда соғлом, турли хил соч турмакли ва ҳар бир сўзини тарозида ўлчайдиган йигитчаларни кўришга ўрганиб қолишган. Футболчига ақлдан озиш мумкин эмас» деб фикр билдиради Кантона.

1988 йилнинг кузида Москванинг «Торпедо»сига қарши баҳсда захирага олинишига қаршилик билдириб, футболкасини ечиб отганидан сўнг, ҳужумчи эътибордан қолди. Ўзининг суюкли жамоаси учун ҳаракатлари клуб эгаси Бернард Тапи билан тортишувдан сўнг паёнига етди. У Эрикни яна бир хатоси учун тушунтириш ишлари олиб боришга хонасига чақиртирган эди, мазкур келишмовчилик эса директорнинг юзига тарсаки тушиши билан тугаши билан якунланди. Тапи Кантонани жиннихонага ётқизиш билан қўрқитишга ҳаракат қилди, бироқ жавоб тариқасида «Бордо» ва «Монпелье»га «сургун» билан чегараланди, холос.

a9075743-cd0a-43d6-9876-9f05e9e58558-2060x1236

1988 йилда 22 ёшли футболчи Франция терма жамоаси мураббийи Анри Мишелни бир қоп тезак деб атади. Шундан сўнг, у омма олдида кечирим сўради, аммо бу унга ёрдам бермади – Федерация уни бир йилга четлаштирди. Франция ундан нафратланди, жавобан Кантона ҳам ўзини янада агрессивроқ тута бошлади.

Санъат Кантонанинг ягона чироғи бўла олди. Бўш вақти оз бўлсада, кино ва расм галереяларига борар эди. Кунларнинг бирида Кантона эндигина танилаётган голиввуд юлдузи Микки Рурк билан танишди, у билан кечки овқатдан сўнг унинг мустақил ва кускин фикрлашидан хайратланди: «Гап унинг ролларида эмас. Мени Миккидаги эркинлик ҳисси лол қолдиради. Футболда айнан шундай омиллар муҳим ҳисобланади».

Эрик ўз уйида шаҳсий устахона қурди ва соатлаб у ерда қулфланиб олиб суръатлар чиза бошлади. Сокинлик ва мароқли меҳнат тинчлантирувчи таъсир вазифасини бажарди – у ўзини дунё ташвишларидан четлашиб, бутун дунёга нисбатан нафратини сўндирарди: «Тасвирий санъат билан шуғулланар эканман, мен бу дунёдан четлашардим. Дунё мен учун тўхтаб қолар ва чизаётган суръат ҳажмига тенглашиб қолар эди. Бундан сўнг худди қанотларим бордай учиб юрардим».

rue2e115c43fc

80 йилларнинг сўнгида Кантона театрга қизиқа бошлади, ҳаттоки ўзининг марселлик дўсти ва эндигина машҳурликка эришаётган актёр Патрик Боссо роль ўйнаган бир спектаклга ҳомийлик қилган.

Тез орада омма Кантонанинг бу қизиқишидан хабардор бўлди. 80 йилларнинг охирида Францияда машҳур бўлган сатирик қўғирчоқ телешоу бўлиб, унда юлдузлар ҳангома қилинар эди. 1989 йилда кўрсатувда ҳар доим ҳар нарсадан ранжийдиган Пикассо исмли янги қўғирчоқ пайдо бўлди. Аслида эса у Кантонани акс эттирарди.

Эрикнинг оғир даврлари бошқа жамоаларда ҳам давом этди. 1991 йилда «Ним» таркибида тўп сурар экан, қизил карточка учун норозилик билдириб, ҳакамга тўп отиб юборади ва учта ўйиндан четлаштирилади. Бу иш кўриб чиқилаётган бир пайтда, у Франция Футбол Ассоцияциясининг аъзоларини ўтакетган аҳмоққа чиқарди ва бу учун яна икки ой муддат олади.

Ҳолат шу даражага етдики, ёш футболчи ҳатто психотерапевт кўригига боришга мажбур бўлди. «Мен ўзимни қафасдаги қушдек ҳис қилар эдим. Футболда ҳамма менга қарши эди», - деган эди у. Эрик футболдан нафратлана бошлади ва 1991 йилнинг декабрь ойида карьерасини якунлаётганлигини эълон қилди. Ўйинчини бу фикридан қайтариш учун Мишел Платини бел боғлади: 1988 йилда у Франция терма жамоасига бошчилик қилишни бошлади ва 1990 йилдаги жаҳон чемпионатига тайёргарлик чоғида Эрик билан яхши чиқишиб кетди. Платинининг келишувлари зоя кетмади: карьерасини ўз ниҳоясига етказиш ўрнига у ҳеч қачон Франция учун ўйнамасликка қасам ичди.

Кантона Манчестерда ҳаммани хайратга солди: у шампан виноси ичарди, арт-ҳаус кинотеатрларида соатлаб вақтини ўтказарди.

Кантона ўз карьерасини Англияда қайтадан бошлади: 1991 йилда у «Лидс» жамоасига ўтди. Кўчиб ўтиш Эрикка яхши таъсир ўтказди: у чемпионга бўлди, кейин эса «МЮ»га ўтиб, юлдузга айланди. Энг муҳими, англиялик мухлислар уни яхши қабул қилишар, унда фақатгина асабий йигитни эмас, балки ўз феъл-атворига эга тўлақонли шахсни кўришар эди.

Eric-cantona-manchester-united

Ташқи жиҳатдан қўпол, аслида эса юқори интеллект соҳиби бўлган француз АПЛнинг илк кунлариданоқ бошқалардан ажраб тура олди. Ўйинлардан сўнг «иблислар» доим қовоқхонада йиғилишар ва ўзлари учун нима буюртма қилишдан қатъий назар, Эрик учун шампан виносидан айтишар эди. У қимматбаҳо буюмларга қизиқиш билдирмас ва оддий инглиз уйида яшар эди: «Кўп хоналари бор катта уй сотиб оладиган инсонлар барчага нақадар бой эканлигини кўрсатишни истайди. Аммо у ички олами нақадар камбағал эканлигини билмайди». У «МЮ»нинг расмий учрашувларига дресс-кодга умуман аҳамият бермасдан, оддий ҳалат ва шиппакларда келар эди.

3860eb3e-8b5e-4396-8805-5e398935b1e3-2060x1236

1995 йилдаги четлаштирувдан сўнг (Эрик уни ерга урган мухлисни кунг-фу усулидаги зарбаси билан йиқитган эди) Манчестер кинотеатрларидан чиқмай қўйди. Шунингдек, у пуфлаб чалинадиган мусиқа асбобларини чалишни бошлади: «Ўз фикримни бир нарсада жамламоқчи эдим. Футболсиз тўққиз ўй ақлдан озмадим, чунки ҳар доим шуғулланиш учун бирор нарса топаман».

Унинг ўша машҳур кунг-фу зарбаси

Албатта, у ўзининг энг севимли машғулоти – рассомчиликни ташлаб қўймади. Андрей Канчельскис Контанани рассомчиликка бўлган иштиёқини шундай изоҳлаган эди: «Ўша пайтларда, биз билан ўйнашидан олдин, у Лидсда истиқомат қиларди ва Манчестерга 50-60 миль узоқликдаги машғулотларга қатнаб турарди. Бироқ баъзида Лидс ва Манчестер ўртасидаги ётоқхонада расм чизиш учун тўхтарди».

Графигида бўш вақт бўлмаслигига қарамай, Кантона Англияда ўзини театр ва кинода синаб кўрди. 1995 йилда Эрик «Яйловлардаги муҳаббат» комедиясида қаҳрамонлардан бирининг ошиғи ролини ўйнайди. Фильм давомида у бир неча бор кадрларда кўринди, бироқ янги тажриба унга шу қадар ёқиб тушдики, у актёрлик курсларига ёзилди.

Театрдаги фаолиятини Кантона продюсер сифатида бошлади. Акаси Жоэл билан Эдвард Облининг «Ким Виржинни Вулфдан қўрқади?» пьесасини саҳналаштириш ҳуқуқини сотиб олди. Спектакль Парижда қўйилиши керак эди, шу сабабли Кантона футбол учрашувлари орасидаги танаффуслардан фойдаланарди (1995 йилда Эрик «кунг-фу зарбаси» сабабли ўйнай олмади, жазо вақти тугагач, янги бош мураббий Эме Жаке уни ўйинларда иштирок этиш учун чақирмади).

Eric-5-1024x683

1996 йилнинг ноябрида de la Gaîté театрида пьесса намойишлари бошланди. Асосий ролни француз театрининг бўлажак юлдузи Нильс Арестап ижро этди. Мазкур пьесса нафақат танқидчиларнинг яхши фикрларини, балки яхшигина даромад ҳам келтирди, шу сабабли Эрик яна бир саҳна намойишига продюсерлик қилишни истади. Кантона ўзининг дўсти – драматург Жан-Луи Бурдоннинг «Адрлар ортида» асарини танлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!