Эрик тен Ҳаг: "Қайси ўринда бўлишимизни кейинги йил май ойида кўрамиз"
Эрик тен Хаг "Манчестер Юнайтед"нинг кеча Англия Лига кубоги доирасида қўлга киритилган йирик ғалабаси ҳақида фикр билдирди. Эслатиб ўтамиз, "қизиллар" "Барнсли"ни 7:0 ҳисоби билан доғда қолдириб, кейинги босқичга йўл олишди.
"Ливерпулга қарши мағлубиятдан кейин мен хафа бўлмадим. Лекин ҳозир ҳам нишонламайман. Клуб доимо тўғри йўлда. Мавсум охирида қаерда эканимизни май ойида кўрамиз. Биз жамоани ривожлантиришимиз керак.
Бу мен ва жамоам учун ажойиб оқшом бўлди. Биз режалаштирган ҳамма нарсани бажардик. Яъни ғалаба қозондик ва кейинги босқичга чиқдик. Ажойиб голлар урдик. Шунингдек, яхши ҳимояландик.
Биз ўз ўйин моделимиз устида ишладик. Шунинг учун хурсанд бўлмоқдамиз”, - деди "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи.
Фикрлар