Эрик тен Хаг: “Биз шундай давом этишимиз керак”

Англия Премьер-лигасининг бешта туридан сўнг, "Манчестер Юнайтед" тўплар фарқи нолга тенг. Жамоа бош мураббийи Эрик тен Хаг бу борада фикр билдирди.

-Ўтган ҳафтада кўплаб вазиятлар яратдик. Биз “Барнсли” дарвозасига 7 та гол урдик, яъни гол уришга қодирмиз. Биз рақиб жарима майдончасида яхшироқ ҳаракат қилишимиз ва кўпроқ гол уришимиз шарт. Энг муҳими, имкониятлар яратиш. Бизда бу борада ҳеч қандай муаммо йўқ. Биз шундай давом этишимиз керак,- деди тен Хаг матбуот анжуманида журналистларга.

25-сентябр, чоршанба куни “Манчестер Юнайтед” Европа Лигаси доирасида “Твенте”га қарши ўз майдонида ўйин ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!