Эрик тен Хаг: Бунақа ўйинчи менга керакмас!

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Эрик тен Хаг Англия футболининг энг истеъдодли ўйинчиларидан ҳисобланган Мэйсон Маунтдан воз кечишга қарор қилди.

25 ёшли футболчи “Челси” тарбияланувчиси ҳисобланади. Маунт лондонликлар ишончини оқлай олмаганидан кейин клуб уни ўтган ёзда манчестерликларга 64,2 миллион еврога сотиб юборган эди.

Маунт “Манчестер Юнайтед”да ҳам ҳеч нарсани қойиллатгани йўқ. У жароҳатлар туфайли 147 кун мобайнида майдондан ташқарида юрди.

Эрик тен Хаг клубнинг спорт бўлими билан суҳбатлашиб, жароҳатларга мойиллиги баланд бўлган Маунтни сотувга қўйишни сўради.

Мэйсон Маунт ўтган мавсумда барча турнирларда атиги 20 маротаба майдонга тушди ва биттадан гол ҳамда ассист муаллифи бўлди. Унинг трансфер нархи бугунги кунда икки баравар арзонлаб кетган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!