Эрик тен Хаг ишонган футболчи бошқа мураббий билан ишламоқчи
“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Скотт Мактоминей ўтган мавсумда ўз голлари билан бир неча учрашувда жамоасини қийин вазиятлардан олиб чиққанидан кейин бош мураббий Эрик тен Хагнинг ёқимтой футболчисига айланиб қолганди.
Шунга қарамай, шотландиялик ўйинчи бошқа мураббий – Антонио Конте қўл остида “Наполи”да тўп тепиш истаги борлигини яширмаяпти.
Журналист Альфредо Педулланинг маълум қилишича, жамоа таркибини қайта шакллантираётган Антонио Конте ҳам 27 ёшли ярим ҳимоячининг Неаполга келишига қарши эмас.
Скотт Мактоминей бунгача ҳеч қачон жамоасини алиштирмаган. У “Манчестер Юнайтед” тарбияланувчиси ҳисоблагади. Асосий жамоага ўтказилган бери ҳозиргача 254 та учрашувда қатнашиб, 29 та гол ва саккизта ассист қайд этган.
Фикрлар