Эрик тен Хаг “Манчестер Юнайтед”нинг энг катта камчилигини очиқ айтди

“Манчестер Юнайтед” бошқарувидаги ўрнини сақлаб қолган Эрик тен Хаг янги мавсум олдидан жамоасининг энг катта муаммосини очиқлади.

- Биз ўтган мавсум “Ливерпуль”ни енгдик, “Манчестер Сити”дан  устун келдик. Лекин асосий вазифамиз – даражаси пастроқ жамоалар билан ўйинларда очколарни қўлга киритишда давомий ва барқарор бўлишни ўрганишдир.

Биз асосий рақибларимизга айнан мана шу жиҳатдан ютқазяпмиз, деб ўйлайман. Ушбу камчиликларни йўқотишга уринишимиз зарур, - деди Эрик тен Хаг.

Нидерландиялик мураббий қўл остида манчестерликлар Англия кубогини қўлга киритди ва янги мавсумда Европа Лигасида ўйнаш имкониятига эга бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!