Эрик тен Хаг Манчестердан миллионер бўлиб кетади

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти жамоанинг натижалари қониқарсиз ҳолатга келгани боис бош мураббий Эрик тен Хагни истеъфога чиқарди.

Клуб ёзда нидерландиялик мутахассис билан амалдаги шартномани 2026 йилнинг ярмигача узайтирган эди.

Энди манчестерликлар битимни бир томонлама бекор қилгани боис Эрик тен Хагга компенсация тўлаши талаб этилади.

The Athletic нашри англияликлар ишдан олинган мураббийга 20 миллион фунт атрофида бадал тўлаши лозимлиги ҳақида маълумот тарқатди.

Эрик тен Хаг Манчестерга 2022 йилнинг апрелида олиб келинган эди. Унинг қўл остида жамоа Лига кубоги ва Англия кубогида ғолиб чиқди. Бироқ умумий натижалар раҳбарият ва мухлислар кутган талабларга мос бўлмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!