Эркин кураш: Ихтиёр Наврўзов ҳам мағлуб бўлди

Муваффақиятли одимлаётган ҳамюртимиз Рио Олимпиадаси совриндори Ихтиёр Наврўзов ҳам 1/4 финалга келиб қоқилди. У россиялик Давид Баевга 11:5 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.Энди россиялик рақибини финалга йўл олишини кутади. Агар, шундай вазият юзага келсагина, у ўтиш баҳсларида иштирок этиб, совринли ўринлардан умид қилиши мумкин.