Эрлинг Холанд "Реал"га бир шарт эвазига ўтишга рози
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд "Реал"га ўз талабларини қўймоқда.
Эрлинг Холанд яқин келажакда клубини алмаштиришни истисно қилмаяпти. Бунинг устига "шаҳарликлар"нинг айни вақтдаги бош мураббийи Хосеп Гвардиола мавсум якунида жамоани тарк этади. "El Nacional" нашри берган хабарларга кўра, норвегиялик футболчига "Реал Мадрид" варианти қизиқ кўринмоқда. Холанд "қироллик клуби"га кўчиб ўтишга қарши эмас, фақатгина Альваро Арбелоа ўрнини Юрген Клопп эгалласагина у Мадрид клубида ўйнашга рози. Қайд этилишича, Клопп "Реал"га келса катта эҳтимол билан Винисиус Жуниор қурбон бўлади. "Қаймоқранглилар" бразилиялик вингернинг шартномаси якунлангунига қадар сотиб юбориши мумкин. Нуфузли "Трансфермаркт" портали Холандни 200 миллион еврога баҳоламоқда.
Маълумот учун, 25 ёшли форвард жорий мавсумда умумий 37та учрашувда майдонга тушиб, 29та гол ва 6та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар