Эрнан Креспо энди бош мураббий бўлади

Аргентина терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Эрнан Креспо “Банфилд” клуби бош мураббийига айланади.

Аргентина клуби президенти Оскар Тукернинг айтишича улар «Челси», «Милан» ҳамда «Интер» каби жамоаларнинг собиқ футболчиси, айни дамда эса мураббийлик фаолиятини бошлаб юборган 43 ёшли мутахассис билан келишувга эришишган.

Маълумот учун, Креспонинг сўнгги иш жойи “Парма” клуби директори лавозими эди. У бунгача клубнинг ёшлар жамоасига устозлик қилган.

Минбар

Барча блоглар