Эрнесто Вальверде мавсум якунида "Атлетик"ни тарк этади

Эрнесто Вальверде 2025/2026 йилги мавсум якунида Бильбаонинг "Атлетик" клуби бош мураббийлигидан кетишини маълум қилди.

"Бу — мен қабул қилган ва клуб билан келишилган қарор. Олдимизда яна тўққизта ўйин бор ва биз ҳали кўп нарсага эришишимиз мумкин", — деди Вальверде.

Мутахассис "Атлетик"ни ўз фаолияти давомида учинчи бор бошқармоқда (2003–2005, 2013–2017, 2022–2026).

Айни пайтда Бильбао жамоаси Испания чемпионати жадвалида 10-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа навбатдаги учрашувини 22 март куни ўз майдонида "Бетис"га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!