Эрон бош мураббийи: "Ўйиндан олдин Кожодан эҳтиёт бўлиш ҳақида айтгандим"

Жаҳон Чемпионати-2026 саралаш босқичидан ўрин олган Қирғиз Республикаси - Эрон учрашуви меҳмонлар фойдасига 3:2 ҳисобида якунланди.

Учрашувда киритилган голларга Мехди Тареми, Солиҳ Хардани, Сардор Азмун ва Кожо Жоэл (дубл) муаллифлик қилишди. Беллашувдан сўнг форслар устози Амир Ғаленойи матбуот анжуманида қатнашди.

"Эрондан келган ва бу ўйин янгиликларини ёритган дўстларимиз, журналистлар ва мухлисларга раҳмат айтаман. Худога шукур, оғир кунда натижа кўрсата олдик. Ўйлайманки, бу ўйин ҳаммага ёқди. Иккинчи бўлимда иккита хато туфайли гол ўтказиб юбордик, аммо бизда мавжуд бўлган сафар шароитларини ҳисобга олсак, дарҳол ўйинга қайтган ва гол уриб, кўплаб вазиятлар яратган футболчиларимизни мақташимиз ҳам керак. Ҳар бир футболчимга раҳмат айтаман. 6 ўйиндан 16 очко олганимиздан жуда хурсандмиз. 

Ҳимоядаги хатолар ҳақида:

Ҳа, афсуски ҳимоямизда хатолар кўзга ташланмоқда. Келаси уч ой ичида кўпроқ ўйинчиларни кузатамиз. Бундан буён кўпроқ вақтимиз бор ва албатта олий лига мураббийлари билан учрашув ўтказамиз. Кўп дўстлар Жаҳон чемпионатига чиқиш осон эканлигини айтишди, аммо Саудия Арабистони, Индонезия, Фаластин ва Корея каби бошқа гуруҳларда кўраётган натижалар шуни кўрсатадики, Осиёда футбол ривожланмоқда ва Эрон терма жамоаси ҳам олдинги силжимоқда.

Қирғиз Республикасидаги футбол ҳақида:

Ўтган йилдан бери анча яхшиланган Қирғизистон жамоасини ва уларнинг яхши мураббийини табриклайман. Қирғизистон футболга қайғуради. Федерациянинг бу қайта қурилиши ва академиянинг ташкил этилиши Қирғизистон терма жамоасини яхши мураббий билан жуда яхши ўсишга олиб келди.

Биз уй ўйинларимизни бошқа мамлакатда ўтказишга  мажбур бўлган бўлсак-да, мумкин бўлган 18 очкодан 16 очкони қўлга киритдик. Бу ўйинда терма жамоанинг ҳужумдаги кучи яққол кўринди, аммо кеча Саман Гаддос майдон ўртасида бўлмаса, терма жамоанинг сифати бироз пасайиб кетгандек кўринади.
Мен сизнинг саволингизга бошқачароқ жавоб бераман. Кўряпсиз, биз Лаосга анчагина узоқ вақтда бордик. Биз тўртта ўйинни сафарда ўтказдик; Ўзбекистон, БАА, Корея ва Қирғизистон. Бошқа томондан, биз совуқ ҳаводан келдик. Организмимизда зарур шарт-шароит йўқлиги табиий, аммо буларнинг барчаси билан Тож афанди тинмай меҳнат қилди.

Саман Гаддос ҳақида шуни айтишим керакки, у терма жамоанинг асосий ўйинчиларидан бири ва майдонда бўлиши бизга катта ёрдам беради. Умид қиламанки, у тезроқ ўз аҳволини яхшилаб, ўйинга қайтади, шунда у март ойидан бизга ёрдам бера олади. 

Ўйин олдидан бўлиб ўтган анжуманида Қирғизистоннинг еттинчи рақамли ўйинчиси Кожодан жуда эҳтиёт бўлиш кераклиги айтилганди, аммо бугун у иккита гол уришга муваффақ бўлди. Ўйин давомида ҳимоямиз бу футболчини жуда, жуда яхши назорат қилди. Бутун дунё Месси, Мбаппе ва Роналдуни қўлга киритишни истайди, лекин ўйин давомида уларда ҳам ҳар хил воқеалар содир бўлади. Футбол бу математика эмас. Ҳар доим ҳам биз айтган нарса бўлавермайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!