Эрон чемпионати. "Истиқлол" сафарда "Трактор"дан устун келди. Амонов асосий таркибда майдонга тушди

Эрон чемпионатининг 18-туридан ўрин олган "Трактор" ва "Истиқлол" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди. Мазкур учрашувда меҳмонлар минимал ҳисобда ғалаба қозонди.

Теҳронликлар сафида ҳаракат қилаётган легионеримиз Азизбек Амонов беллашувни асосий таркибда бошлади. Мураббий 60-дақиқада уни захирага олишга қарор қилди.

Маълумот учун, "Истиқлол" ушбу ғалабадан кейин очколар сонини 44тага етказиб, чемпионатда пешқадамлик қилишда давом этмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!