Эрон Про-лигаси. “Трактор” ўз уйида чемпионат пешқадамини мағлуб этди
Одил Ҳамробеков тўп тепадиган Табризнинг “Трактор” клуби ўз майдонида Эрон Про-лигасининг айни вақтдаги пешқадами "Сепахон"га қарши баҳс олиб борди. Учрашувда мезбонлар минимал ҳисобда ғалаба қозонди. Ягона голга Ҳошимнажот муаллифлик қилди. Одил Ҳамробеков учрашувни асосий таркибда бошла, 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилди. Ушбу ғалабадан сўнг "Трактор" очколар сонини 35тага етказиб пешқадамликни қўлга олди.
Фикрлар