Эрон терма жамоаси етакчиси қачон жароҳатдан қайтади?
Эрон терма жамоаси БААнинг "Шабаб Ал-Аҳли" клуби ҳужумчиси Сардор Азмун қачон сафга қайтиши маълум.
30 ёшли футболчи кеча Эрон терма жамоаси лагерига ташриф буюрди. Футболчи даволаниш жараёни ва қачон майдонга қайтиши ҳақида гапирди.
"Тикланиш жараёнлари мана шу тарзда давом этса, худо ҳоҳласа, таҳминан икки ой ичида майдонга қайтаман", - дея Азмуннинг сўзларини келтирди Эрон ОАВлари.
Эслатиб ўтамиз, 18 ноябрь куни Эрон терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйнайди. Беллашув 21:00да старт олади.



Фикрлар