Эрон устози: "Биз ҳакамлар ҳақида гапиришни истамаймиз"

23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида футбол бўйича Осиё кубоги бўлиб ўтмоқда. Ушбу турнирга Ўзбекистон терма жамоаси мезбонлик қилмоқда. Бугун 1-турдан ўрин олган Эрон - Қатар учрашуви бўлиб ўтди ва унда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Беллашувдан сўнг ҳар иккала терма жамоа мураббийи иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Қуйида Эрон терма жамоаси устози Меҳди Маҳдавикиянинг фикрлари билан танишиб чиқинг. 

"Биз иккала бўлимда ҳам тўпни ва ўйинни назорат қилдик. Афсуски, дуранг натижага эришдик. Ўйлайманки, Қатар жамоасига қарши баҳсда бу ёмон натижа эмас. Рақиб ҳам ўзига керакли натижага эришди. Кейинги ўйинларга яна ҳам яхши тайёргарлик кўрамиз.

Бугун яхши ўйин ўтказдик ва рақибни ўргана олганимиз билинди. Шундай бўлса-да, хатоларимиз эвазига биринчи бўлиб гол ўтказиб юбордик. Кейинги беллашув олдидан шу хатоларимизни тузатишга ҳаракат қиламиз.

Ҳакам кўп карточка кўрсатган бўлса ҳам ўйинни яхши бошқарди. Биз ҳакамлар ҳақида гапиришни истамаймиз.

Умуман олганда, Қатар ўзидан кутган ўйинни кўрсатди ва биз ҳам шундай қилдик.

Биз тикланиш жараёнини бошлаймиз ва кейинги ўйинларда уч очко олишга уринамиз ва навбатдаги беллашувларга яхшироқ тайёргарлик кўрамиз", - деди Эрон жамоаси бош мураббийи. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!