Эррера 2024 йилгача ПСЖга қайтмайди!
"Атлетик"да ижара асосида ўйнаётган ПСЖ ярим ҳимоячиси Андер Эррера испан клубида 2024 йилгача қоладиган бўлди.
Бильбаоликлар матбуот хизмати 33 ёшли испаниялик футболчининг ижара шартномасини келаси мавсум охиригача узайтириш варианти фаоллаштирилганини эълон қилди.
Ярим ҳимоячи жорий мавсум “Атлетик” сафида 11 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширди. "Transfermarkt" портали Эррерани 4 миллион еврога баҳоламоқда. Эслатиб ўтамиз, Андер Эррера “Атлетик” сафига ПСЖдан кўчиб ўтган эди.
“Атлетик” Испания чемпионатининг 19-туридан сўнг 26 очко билан турнир жадвалининг 9-поғонасида бормоқда.
Фикрлар