Эррол Спенс Пакьяо ва Гарсия билан жанг қилмоқчи ёхуд IBF камаридан воз кечадими?
WBC ва IBF чемпиони Эррол Спенc автоҳалокат борасида гапирди.
“Мен ўзимни яхши ҳис қиляпман.Оилам билан биргаликда ўз вақтимни яхши ўтказмоқдаман. Автоҳалокат туфайли, менинг қовурғаларимда ҳали ҳам оғриқлар бор. Мени мўъжиза қутқарди деб ўйлайман. Бу яратганнинг мўъжизаси эди.
Кейинги йил боксга қайтаман. Май ёки июнь ойларида жанг қилмоқчиман. Машғулотларни 2020 йил бошидан бошлайман.
Режага кўра, Пакьяо ёки Дэнни Гарсия билан жанг қилмоқчиман ", - деди Спенc.
Эслатиб ўтамиз: Спенс ҳамюртимиз Қудратулло Абдуқаҳҳоров билан IBF камари ҳимояси учун жанг ўтказиши керак ёки ушбу камардан воз кечиши лозим бўлади.
Фикрлар