Эртага, бизни супер жанглар кутмоқда ёхуд ММА жангчиси профессионал боксда дебют қилади

  • 11 сентябрь, 2020, 22:00
  • 0
  • Бокс

Эртага, Россиянинг Москва вилояти Химки шаҳрида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади. Унинг марказий жангида иккинчи ўрта вазн тоифасида (76,2 кг) фаолият юритадиган россиялик Фёдор Чудинов (22-2, 15 КО) ўзининг WBA Gold камарини британиялик боксчи Умар Содиқдан (10-1, 6 КО) ҳимоя қилади.

Шунингдек, яна бир ўзига хос воқелик - ММА оламидаги машҳур “Bellator” жангчиси Сергей Харитонов профессионал боксда дебют қилади. У ўз вақтида афсонавий Майк Тайсонни нокаутга учратган Дэнни Уильямсга қарши рингга кўтарилади.

Бугун, ушбу жанг аввалидаги вазн ўлчаш ва кўз уриштириш маросими бўлиб ўтди. Унда Харитонов 127 кг, Уильямс эса 113 кг тош босди.  Ушбу жанг кечасини Россиянинг “Рен ТВ” канали жонли равишда эфирга узатади.

Харитонов ва Уильямс ўртасидаги жанг 6 раунд, Чудинов-Содиқ тўқнашуви 12 раунд қилиб белгиланган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!